Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида футбол ўйини вақтида катта жанжал юзага келди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа кеча, 10 август куни соат 18:00да “Орол” клуби стадионида содир бўлган. Маҳаллий чемпионатнинг навбатдаги турида “Мўйноқ Сити” ва Миллий гвардиянинг “Жайҳун” жамоалари ўртасидаги учрашувда ушбу ҳодиса рўй берган. Ўйиннинг 64 дақиқасида “Мўйноқ Сити” вакили С. Мирзамуротов “Жайҳун” аъзоси А. Ережеповни йиқитган ва шундан сўнг жанжал содир бўлган. Майдонга мухлислар ҳам тушиб келган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг аралашуви билан ушбу жанжалнинг олди олинган. Ҳодисада ҳеч ким жабрлангмаган.