Тошкент шаҳрида уч нафар фуқаро аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келгани аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Учтепа туманида фуқаролар К.А., Р.Х., Р.Л. махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз аёллар ва қизларга диний таълимдан сабоқ бериб келган.
Ушбу ҳодиса юзасидан МЖтКнинг 241-моддасига («диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш») мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилган ва унинг қарорига кўра, фуқароларга БҲМнинг 5 баробари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима тайинланди.