Самарқанд вилоятидаги ОТМларнинг бирида ишловчи декан ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд давлат чет тиллар институти факультет декани ўринбосари С.И. фуқародан пул олаётганда ушланган.
Декан ўринбосари 550 долларни фуқаро Н.нинг ушбу институтда ўқиётган қизини якуний назорат имтиҳонидан ўтказиб бериш учун олган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.