Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев янги ташкил этилган фондга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тегишли ҳужжат билан «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилган. Ушбу фонд нодавлат нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритади. Мазкур фондни Васийлик кенгаши бошқаради.
Кенгаш таркиби машҳур шоир ва ёзувчилар, санъат, театр ва спорт арбоблари, миллий маданий марказлар вакиллари, соҳага масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан шакллантирилади. Мазкур кенгашга Шерали Жўраев раҳбарлик қилади.