Ўзбекистонда тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳоли сел келиш хавфидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 13-16 август кунлари ёмғир ёғади. Шу сабабга кўра тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши мумкин.
ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг “1050” қисқа рақамига мурожаат этишни сўраган.