Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими ўзбек-хитой вакцинаси (ZF-UZ VAC2001) билан эмлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўшанда Зоир Мирзаев вакцинанинг иккита дозасини олгани айтиган эди.
Бугун, 12 август куни ОАВда Мирзаев шунингдек Спутник-V вакцинасини олгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Дарё нашри ҳоким нима сабабдан икки хил вакцина олгани билан қизиқди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳокимда иккита дозадан кейин антитаначалар пайдо бўлмаган. Шу сабабга кўра, Россиянинг Спутник-V вакцинаси билан эмланиш бўйича қарор қабул қилинган.