Жиззах вилоятида фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак фуқарони 40 минг доллар эвазига Ғаллаорол туманидаги Маржонбулоқ олтин конига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У шунингдек, Президент администрациясидаги танишлари орқали конда қўриқлаш бўйича режим бошлиғи вазифасига ишга киритиб қўйиш учун минг долларни олаётганда ушланган.
Эркакка суд ҳукми ўқилган. Унга кўра, эркакка ЖКнинг 59-моддаси(Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) билан БҲМнинг 60 баробарида (14,7 миллион сўм) жарима ва 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.