Аввалроқ ўзбекистонлик 13 нафар талаба математика бўйича халқаро олимпиадада ғолиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкентда уларни табриклаш бўйича тадбир бўлиб ўтди.
Унда олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва вазирликнинг масуъл ходимлари иштирок этди. Тадбир миллий университетда бўлиб ўтди.
Ғолиб бўлган талабаларга моноблок компьютерлар ва планшетлар берилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Токио олимпиадаси ғолибалари қабул қилиб олган совғалар олдида булар кулгули эканини ёзмоқда. Ўзбекистонликларнинг фикрича, талабалар янада мотивация олиши учун мос совғалар олиши керак деб ҳисобламоқда.