Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг янги штамми ҳақида гапирди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, Отабеков бу ҳақд АОКАда бўлиб ўтган брифингда гапирган. Штаб аъзоси ушбу касалликнинг янги штамми – «йота» биринчи марта АҚШда аниқланган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда коронавирус штаммлари мониторинги доимий амалга ошириб келинмоқда ва ҳозирча мамлакатда «йота» штамми аниқланмаган. Отабековнинг сўзалрига кўра, ушбу штаммнинг Ўзбекистонга кириб келиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.