Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида шу йил 21 май куни фарзандини сотаётган аёл ва унинг дугонаси ушланди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, она аслида фарзандини 4 минг долларга сотишга рози бўлган, лекин унинг дугонаси харидордан яширинча яна 3 минг доллар талаб қилган.
Ушбу ҳолатдан сўнг харидор ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Тадбирда улар ушланган. Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда аёлларнинг бирига 3,5 йилга, яна бирига эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.