Самарқанд вилояти Нарпай туманида прокурор тадбиркорга таҳдид қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, тадбиркорга Камолиддин Жавданов таҳдид қилган. Ҳозирда вилоят прокуратураси ушбу хабарни ўрганмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Жавдановнинг тадбиркорга нисбатан таҳдид қилаётган аудиоси тарқалди. Прокурор тадбиркордан лойиҳани (катта эҳтимол билан мактаб таъмири ҳақида сўз боряпти – таҳр.) тезроқ тугатишни ва у тугатилмаса тадбиркор ногирон бўлиб қолиши билан таҳдид қилинган.
Прокурор томонидан таҳдид бўлгани ҳақида хабарлар тарқалгач ижтимоий тармоқларда катта резонанс юзага келди. Самарқанд вилояти прокуратураси хизмат текшируви натижаси юзасидан ахборот беришга ваъда берди.