Тошкент вилоятида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати кузатилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, Олмалиқда 36 нафар шахс заҳарланиш билан шифохонага ётқизилган. 15 август ҳолатига кўра уларнинг 31 нафарига жавоб берилган. 5 нафари даволанмоқда ва уларнинг аҳволи ўртача.
Шунингдек, Оҳанганрон шаҳрида ҳам 1З нафар бемор худди шу ташхис билан шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳолати эса ўртача оғир.
Таъкидланишича, хусусий тадбиркор томонидан тайёрланган музқаймоқ шунга сабаб бўлган. Ҳодиса ўрганилмоқда.