Фарғона вилоятида 40 минг аҳоли яшайдиган янги шаҳар қурилади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, шаҳар Фарғона шаҳри ва тумани туташган жойда қурилади. Унинг майдони 300 гектарни ташкил қилади. Шунингдек, мазкур ҳудудда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди ҳам қурилади.
Таъкидланишича, ушбу Экошаҳарда 7-25 қаватли 313 та кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий объектлар барпо этилади.