Тошкент вилоятида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чиноз туманида ДХХ ва вилоят ИИББ томонидан амалга оширилган тадбир давомида яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида улар "жиҳод" мақсадида Сурияга кетишни режалаштиргани аниқ бўлган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.