Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар "Миллий тикланиш" партияси томонидан эълон қилинган порнографик суратлар ва картиналарни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, фильмдан олинган ушбу суратлар Facebook’да эълон қилинган. Ушбу пост партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши томонидан эълон қилинган.
Партия саҳифасига бузиб кирилган бўлиши мумкин. Ҳозирча Миллий тикланиш вакиллари ҳолатга изоҳ берганича йўқ. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари партия доим беҳаёликлар ҳамда замонавий идеологияларга қарши туриб келгани учун ушбу ҳолатга ҳазил билан фикр билдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий тикналиш раҳбари Алишер Қодиров замонавий мода ва ёшларни тарбиялаш бўйича ўз танқидий фикрларини билдирган эди.