Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги дўконларнинг бирида спиртли ичимликлар сотилаётгани ва айнан ўша ерда Қуръон оятлари туширилган суратлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тошкент вилояти ИИББнинг маълумот беришича, ушбу дўкон Бўстонлиқ туманида жойлашган. Унинг ичидаги ҳолат эса ҳудди тармоқларда тарқалган суратдаги каби. Яъни, у ерда ростдан ҳам спиртли ичимликлар билан бир қаторга қўйилган Қуръон оятлари туширилган сурат ва портретлар бор.
Таъкидланишича, ҳудудий профилактика инспектори томонидан дўкон масъуллари билан профилактик суҳбат ўтказилган.