Давстатқўм томонидан хорижлик фуқароларнинг ўзбекистонликлар билан оила қураётгани юзасидан маълумот берилди.
Маълум бўлишича, шу йил январь ойидан июль ойига қадар 2113 та хориж ва Ўзбекистон фуқароси ўртасида никоҳ рўйхатга олинган.
1272 нафар ўзбекистонлик қиз хориж фуқаросига турмушга чиққан бўлса 937 нафар ўзбекистонлик эркак бошқа давлат қизларига уйланган.
Таъкидланишича, ўзбекистонлик қизлар асосан Россия, Туркия, Корея ва АҚШ фуқароларига турмушга чиқмоқда. Эркаклар эса асосан Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Грузия ва Озарбайжон фуқароларига уйланмоқда.