Ижтимоий тармоқларда пойтахтда отишма овози эшитилгани ҳақидаги хабар тарқалди.
Маълум бўлишича, ушбу хабарга Тошкент шаҳар ИИББ томонидан изоҳ берилган. Унда бу маълумот текширилгани ва ҳақиқатдан йироқ экани маълум қилинган.
Таъкидланишича, кўп ҳолларда овозлар туғилган кун муносабати билан отилаётган мушакбозликлар натижасида келиб чиқади. Текширув натижасига кўра бу ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилиши қайд этилган