Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг “Ўзгариш банк хизматлари маркази” назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш.лар катта миқдордаги пуларни ўмарган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар шу йилнинг 14-17 июль кунлари валюта айрибошлаш шаҳобчасидаги ўзларига ишониб топширилган 32 500 долларни талон-тарож қилган.
Шунингдек, назоратчи-кассир Ю.Н. ушбу пулларнинг бир қисмини Ласетти сотиб олишга тўлаган ва уйини таъмирлаш учун ишлатиб юборган. Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.