Фарғонада 180 минг доллар талаб қилган ҳокимнинг биринчи ўринбосари ушланди

Фарғонада 180 минг доллар талаб қилган ҳокимнинг биринчи ўринбосари ушланди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда хабардор.уз нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳоким ўринбосари А.Н. Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. билан жиноий тил бириктирган. Улар тадбиркорга мазкур темир йўл узели балансида бўлган 2,5 га ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларда унинг фойдасига қарор чиқартириб беришни ваъда қилган. Улар тадбиркордан ушбу хизмат учун 180 минг доллар талаб қилган.

Таъкидланишича, сўралган пулнинг 10 минг доллари олинаётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Улар ҳибсга олинган. Тергов олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бек 21 август 2021 23:25
    Бир йил утирип яхшилап йиглап берса авф киворади яна мовин буп ишлап юруради бу хокимни езган цинарийси
  2. Реалист 20 август 2021 08:08
    Яна хоким ўринбосари,кимдир санаяптими? бу йил нечтаси ушланди? Хоким бўлса ҳеч нарсани билмайди,оппоқина.
    Хоким ўринбосари лавозими энг хавфли лавозим бўп қолди,худди блогер ёки журналистлик каъби.
    Менимча бечора хокимларга текинга сут беришлари керак,ўғирлик,порахўрлик қилмасдан ишлагани учун :-)
    Фақат бир ахмоқона фикр миямни тарк этмаяпти; охирида тасдиқлаш учун хужжатга хоким қўл қўйиши керак эмасмиди? нахотки 180 минг долларни бир зам.хокимни ўзи ҳазм қиворса? Ахмоқона фикрлар а,тўғрими? :-(
    Эсдан чиқарамиз бундай ахмоқона фикрларни,ахир хокимларни шахсан...... ўзлари тайинлаган-ку.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғонада 180 минг доллар талаб қилган ҳокимнинг биринчи ўринбосари ушланди