Самарқанд вилоятида 19 ёшли аёл фарзандини сотмоқчи бўлаётганда ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, унга шу ишни қилишда онаси ёрдам берган. Улар шаръий никоҳдан бўлган болани 600 долларга сотаётганда ушланган. Таъкидланишича, улар тилхат ҳам ёзиб берган.
Суд қарорига кўра она ва унинг қизи 4,5 йилга қамалган.