Тошкент вилояти Зангиота туманида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган иккита гуруҳ ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган «Хавфсиз ҳудуд» тезкор тадбири давомида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган иккита гуруҳ аниқланган.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.