Тошкент шаҳрида аёл ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини дея таништириб, ходимларга таҳдид қилгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, ҳодиса 30 июль куни содир бўлган. Аёл Нексия-3’ни бошқариб кетаётиб ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганига қарамай ҳаракатни давом эттирган ва КҲАЙ ҳамда Фарҳод кўчалари кесишмасида тўхтатилган.
1996 йилда туғилган аёл ходимларга фақатгина техпаспортни тақдим қила олган. Қолган ҳужжатларни эса бермаган. Таъкидланишича, унинг ёнидаги укаси 1999 йилда туғилган йигит ҳам ходимларга қаршилик кўрсатган. Билдирилишича, ушбу фуқароларга нисбатан мамъмурий баённома расмийлаштирилган ва ҳар бирига суд томонидан БҲМнинг иккидан бир қисми, яъни 122.500 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланган. Автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қўшимча қилинишича, 1996 йилда туғилган аёлнинг ҳеч қайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланган.