Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон ички ишлар ходими ҳақида пост ёзди

Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон ички ишлар ходими ҳақида пост ёзди
Қозоғистонлик блогер Алишер Еликбаев Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон милицияси ҳақида пост қолдирибди, дея хабар қилади Davletov.uz.

"Олмаота ва Остонада полиция пойтахтнинг номи ўзгартирилишига қарши, норози бўлганларни аёвсиз қўлга олаётган бир пайтда, бухоролик полиция ходими Рустам бизга Минораи Калон тарихи, қурилиши ҳақида сўзлаб берди, машҳур Бухоро ошини қаерда ейиш, кечқурун қаерларга бориш мумкинлигини айтди. Аслида бизни турмуш ўртоғимиз билан суратга тушириб қўйишни таклиф қилгандан сўнг у билан танишиб қолдик. Ҳа, ҳа, мен сизларга янги Ўзбекистон ҳақида гапириб бераяпман...

Малик Каримовнинг ёзишича, Алишер Еликбаев пиар бўйича эксперт, Қозоғистоннинг энг таниқли блогерларидан ва жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатадиган вакилларидан бири бўлиб, шу кунларда Наврўз баҳона Ўзбекистонда саёҳат қилмоқда. Ҳозирда Бухорода бўлиб, Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимларининг янги қиёфаси ҳақида шундай пост қолдирибди.

Ўзбекистон туризми учун энг яхши пиар, деб қўшимча қилган манба.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон ички ишлар ходими ҳақида пост ёзди