Хабарингиз бор 2016 йилда Ўзбекистон тарихидаги йирик молиявий пирамида асосчиси А.Турсунбоев қўлга олинган эди. У халқ орасида Ахмадбой номи билан танилган. Ўшанда ушбу шахснинг молиявий пирамидаси сабаб машҳур артистлар ҳам “куйиб” қолгани айтилган эди.
Маълум бўлишича, ана шундай жабрланганлар орасида актёр Миролим Қиличев ҳам бор. Актёр бу ҳақда Дарё нашрига берган интервьюсида тўхталиб ўтган.
Актёрнинг сўзларига кўра, у дастлаб Ахмадбойга иошнмаган. Лекин яқинлари уни кейинчалик кўндиришган. Ўшанда Қиличев Ахмадбойга Матиз автомобилини берган. Актёр ваъда қилинган пулни ўз вақтида олиб турганини айтган. Кейинроқ Қиличев Каптивасини ҳам берган. Бундан руҳланган актёр ўз яқинларига молиявий пирамида асосчисига нарсаларини беришни таклиф қилган. Актёр нарсалари қайтиб келишига шахсан ўзи кафолат берган. Ахмадбой қўлга олингач актёр танишларига нарсаларини ўзи қайтаришга мажбур бўлган. Қиличев уларга пулларини қайтариш учун уч хонали уйини сотишга ва тўйларга чиқишга мажбур бўлганини айтди. У бундай йўл билан ўзини эркакларча ҳаракат қилганини ва ваъдасида турганини айтган. Актёр шунингдек, танишларига бу вазиятда зарар етказилишига йўл қўймаганини айтган.