Қашқадарёда аёл ва эркакни сартарошхонада никоҳлаб қўйган сохта мулла 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Қалампир нашри хабар қилди.
Маълум қилинишича, бирор диний маълумоти бўлмаган шахс томонидан сартарошхонада шаръий никоҳдан ўтиб хотинлик даъво қилган аёл, хотин устига хотин олган, айни пайтда 4 аёлга уйланган “эрига” қонуний жазо сўраган. Эркак эса буларнинг ҳеч бирини рад қилмаган.
Шу сабабли ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қамаши туман суди томонидан кўриб чиқилиб, сохта муллага нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.