Видеода тадбиркор Даврон Сафоев кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун тиккан пулларини ололмаётганини айтган. Сафоевнинг сўзларига кўра, у 160 млн сўм киритган ва ушбу пулларнинг тийинини ҳам ололмаган.
Тадбиркор Сирдарё вилояти ва Гулистон ҳокимлари ҳамда вилоят прокурорини каламуш деди. Сафоев Ўзбекистон Президентидан ушбу масалага эътибор қаратишни сўраган. Маълум бўлишича, яна 30 нафар тадбиркор ваъда қилинган пулни ололмаяпти.
Мен улардан ҳеч бўлмаса 30 миллионини беришни сўрадим. Ўғлимнинг юрагини операция қилиш керак ва бу учун менга пул жуда зарур. Нега мен камситишларини ва ҳақорат қилишларини кўтаришим керак? Мен шунинг учун тадбиркор бўлдимми? Президент бизга ёрдам беринг. Бизни алдашлари ҳақида ўйламагандим ва ўғлимнинг операциясига кетадиган пулни ҳам киритган эдим, – дейди Сафоев.