Бухоро шаҳрида 18 ёшли қизни бир ой давомида фоҳишалик қилишга мажбурлаган икки нафар шахс ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 33 ёшли аёл 22 ёшли таниши билан ўзаро тил бириктириб, Б.Нақшбанд кўчасида вақтинча яшаётган 18 ёшли қизни 4 сентябрь куни уйига алдов йўли билан олиб келган. Шундан сўнг улар қизнинг паспортини олиб қўйган ва 8 октябргача моддий ҳақ эвазига бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилиб фоҳишалик қилишга мажбурлаган.
Шу йил 9 октябрь куни аёл қизни бошқа бир мижозга 800 минг сўмга пуллаётганда ушланган. Ҳолат юзасидан аёл ва унинг танишига нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “в”,”г”,”э” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.