Аввалроқ фарғоналик собиқ профилактика инспектори ИИВ вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат қилгани ҳақида ёзган эдик.
Унда инспектор Қува туман ИИБ раҳбари ўринбосарига нисбатан чора кўрилишини сўраган эди. Маълум бўлишича, ушбу видео юзасидан ИИВ муносабат билдирган.
Муносабатда собиқ ходимнинг важлари ўрнатилган тартибда текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланган.