Бекободда ўқитувчиларнинг ойлигидан обунага мажбурий пул ушлаб қолинмоқда

Бекободда ўқитувчиларнинг ойлигидан обунага мажбурий пул ушлаб қолинмоқда
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда мажбурий обуна, турли хил тадбирларга мажбурий чипталар сотиш, маошидан яна бошқа турли мажбурий ушланмалар олиб қолиниши натижасида ўқитувчиларнинг шусиз ҳам кам бўлган ойлик маошлари уларнинг қўлигача ундан-да камайиб етиб бораётганини танқид қилган ҳамда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ОАВга берган интервьюсида ўқитувчиларнинг маошидан турли мақсадларда (газета ва журналларга мажбурий обуна, аванс, коммунал тўловлар, турли тадбирлар чипталарига ва б.) мажбурий равишда пул олиб қолиш ҳам тақиқланишини маълум қилган бир вақтда Бекободда шу ишларнинг акси бўлмоқда.

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида халқ таълими ходимлари 2019 йил учун ўндан ошиқ газета-журналга обуна бўлишга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Turon24 хабар берди.

Бекобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари учун обуна бўйича тақсимот жадвали ишлаб чиқилган. Тақсимотда турли ҳал нашрларга қайси мактаб нечтадан обуна бўлиши аниқ белгилаб қўйилган.

Хусусан манба суҳбатлашган Бекободдаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи, “обуна пули ўқитувчиларнинг ойлигидан босиб қолинади, бунинг учун розилигимиз сўраб ҳам ўтирилмайди. Ўтган йили ҳар ойда ойлигимизнинг 10-15 фоизини обуна учун олиб қолишган. Бу йил ҳам шундай бўлса керак. Ҳозирча кимга неча сўмдан тушиши тақсимланганича йўқ”, дея таъкидлаб ўтган.

Тақсимотга 57 та мактаб киритилган бўлиб, уларда 2069 нафар ходим ишлаши кўрсатиб ўтилган. Ушбу мактабларда ишловчи ходимлар 2019 йил учун жами 3417 нусхадаги газета-журналга обуна бўлишга мажбур.

Тақсимот Бекобод тумани халқ таълими бўлимининг 2018 йил 30 октябрдаги 01-650/18-сонли хатига илова қилинган. Тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари номига юборилган хатда обунани тақсимот жадвали асосида ташкил этиш сўралган. Хатга туман халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Соибназаров имзо чеккан.

“Мажбурий обунага ҳеч бир мактаб директори ёки ўқитувчи қаршилик кўрсатолмайди, – дейди Turon24 билан суҳбатлашган, аммо хавфсизлиги учун исмини очиқ айтмаган манба. – Бу борада ҳеч қаерга мурожаат қилиб ҳам бўлмайди. Топшириқ халқ таълими бўлимидан келгач, ким ҳам қаршилик қила оларди?! Кўпчилик ўқитувчиларни қўрқоқ, ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашишни билмайди, деб ўйлайди. Битта шу мактабдан бериладиган ойликка қараб қолгандан кейин қандай ҳам қарши чиқсин?! ХТБ мудирига қарши чиқиб ишдан бўшатилса, тумандаги ҳеч бир мактабга ишга киролмайди”.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бекободда ўқитувчиларнинг ойлигидан обунага мажбурий пул ушлаб қолинмоқда