Самарқандда 13 ёшли қиз онаси билан яшаб келаётган эркакдан ҳомиладор бўлгани маълум қилинди

Самарқандда 13 ёшли қиз онаси билан яшаб келаётган эркакдан ҳомиладор бўлгани маълум қилинди
Аввалроқ Самарқанд вилоятида 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида ёзган эдик.

Маълум бўлишича, қиз 5 йилдан бери онаси билан яшаб келаётган эркакдан ҳомиладор бўлиб қолган. Бу ҳақда қизнинг ўзи айтган. Унинг қўшимча қилишича, эркак қизни 11 ёшидан буён мунтазам зўрлаб келади. Қизнинг ҳомиладорлигини 12 ноябрь куни холаси билиб қолган ва дарҳол ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.

Қиз ўқийдиган мактаб директорининг айтишича, унинг оиласида носоғлом муҳит ҳукмронлик қилади, онаси доим маст ҳолда юради. Қизнинг ҳомиладорлигини ҳатто синфдошлари ҳам пайқамагани айтилмоқда. Ҳолат бўйича ЖКнинг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқандда 13 ёшли қиз онаси билан яшаб келаётган эркакдан ҳомиладор бўлгани маълум қилинди