Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимлигига тегишли 3та автомобиль мумий ҳисобда 42та қоидабузарлик содир этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳокимликка тегишли Cobalt автомашинаси 17та қоидабузарлик содир этган. Унинг умумий жаримаси 7 млн 626 минг сўмни ташкил қилган. Nexia-3 автомашинаси эса 5 млн 302 минг сўмлик 15 та қоидабузарлик ва Trailblazer 7 млн 775 минг сўмлик 10 та қоидабузрлик содир этган. Ушбу автомобилларнинг барчаси жарима майдонига жойлаштирилган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, ҳокимлик томонидан барча жарималар тўлаб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳокимлик машиналари 2018 йилдан буён жарималарни тўламаётгани хабар қилинган эди.