Сирдарё вилоятида қимматбаҳо автомобиль харид қилиш қарори бекор қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳокимият Kia Sorento Comfort харид қилиш фикридан қайтган. Автомобиль 477,9 млн сўмга баҳоланган.
Автомобиль харид қилиш фикридан кўплаб танқидлардан сўнг қайтилгани таҳмин қилинмоқда. Энди унга сарфланиши керак бўлган пуллар "Саховат ва кўмак" фондига ўтказиб берилади.