Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокимлиги бош мутахассиси пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳокимлик ходими муқаддам судланган қариндоши билан тил бириктириб, ўзганинг ишончига кирган. Улар биргаликда фуқарога шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер ва боғча биносини хусусийлаштиришни ваъда қилган. Ушбу хизмат учун эса 128 минг доллар талаб қилинган ва айтилган пулни олаётганда ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.