ТВда ўша ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди. Таъкидланишича, ўша куни ҳайдовчи ходимларга бўйсунмагани учун ЙПХ инспектори Элшод Раҳматов унга қарата ўқ узган. У ИИВ меъёрий буйруқ ва талабларига асосан қурол қўллаганини таъкидлади.
Шунингдек, ТВда тайёрланган лавҳада ҳайдовчининг ўзи ҳам интервью берди. У 4 кун Билдирсойда дам олганини, бешинчи куни пули етмагани учун Тошкентга келиб кетишга мажбур бўлганини ва маст ҳолатда бўлганини айтган.
Ароқ ичибман, пиво ичибман, кейин ‘вообще’ ўчиб қолибман”, - деган Malibu ҳайдовчиси.
Таъкидланишича, ҳайдовчи 2006 йилда ҳам ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан айбланган.
Унга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.