Аввалроқ Самарқанд вилояти Нуробод туманида IТ-танловда ғолиб бўлган ўқувчига чанг босиб ётган эски ноутбук берилгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимияти изоҳ берган. Ҳокимият ҳоким ўринбосарининг хатоси сабаб хатолик юз берганини маълум қилган.
Ҳоким ўринбосари қилган хатоси учун хайфсан олган. Таъкидланишича, хайфсан Республика меҳнат кодексининг 181 моддаси 1 пунктига кўра берилган.