Аввалроқ Наманган вилоятида фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчидан ноутбук қайтариб олингани ҳақида хабар қилган эдик. Ўшанда ҳолатга изоҳ берилиб, ноутбук тантанали равишда топширилиши учун қайтариб олингани маълум қилинган эди.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича текширув ўтказилган ва унинг натижасига кўра Норин туманидаги 1-сонли мактаб директори ва ўқувчининг синф раҳбари ишдан олинган.
Шунингдек, Норин туман халқ таълими бўлими мудиридан тушинтириш хати олинган ва унинг ишини ўрганиб чиқиш Халқ таълими вазирлигига топширилган.