Аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғида содир бўлган ҳодиса ҳақида ёзган эдик. 28 январь куни аёл 3 ёшли қизини айиқ ўтирган қафасга ташлаб юборган эди.
Қиз 5 метрлик баландликдан йиқилиб, жароҳат олган эди. Айиқ унга ҳеч қандай зарар етказмади. ССВ қизнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Вазирлик қизга биринчи тиббий ёрдам боғ ҳамшираси томонидан кўрсатилганини маълум қилди. Шундан сўнг қиз дарҳол шифохонага ётқизилган. Шифокорлар керакли муолажаларни амалга оширган. Қизда очиқ бош мия жароҳати ва мия чайқалиши кузатилган. Қизнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу бўйича жиноий иш қўзғатилгани айтилган эди.