Тошкент вилоятида судья пора олганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьясига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Судьялар олий кенгаши тергов сири ва айбсизлик презумпциясидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотларни ошкор эта олмаслигини таъкидлаган.