Тармоқларда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари Комил Алламжонов Тошкент ҳокими бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди ва мазкур мавзу юзасидан телеграм каналда сўровнома ўтказилди.
Таъкидланишича, фонддан мазкур хабар юзасидан изоҳ сўралган. Фонд матбуот котиби эса буни фейк хабар эканини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳоким ишдан кетиши ва ундан ҳам юқорироқ ишга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалиб, ушбу хабар ҳам рад этилган эди.