Самарқанд вилоятида Миллий гвардия ходими аввал икки марта судланган шахс билан тил бириктиргани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят қўриқлаш бошқармаси назоратчиси судланган шахсга Самарқанд туманида 6 гектар ерни 157 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган. У айтилган пулнинг 100 минггини олаётганда эса ушланган.
Таъкидланишича, айни вақтда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аввалроқ Наманганда мансабдор 200 минг доллар билан қўлга тушгани ҳақида ёзган эдик.