Навбат кесак кўтарганларга. Воқеа тафсилотлари Оққўрғондаги иш каби очиқ-ошкор маълум бўладими?

Навбат кесак кўтарганларга. Воқеа тафсилотлари Оққўрғондаги иш каби очиқ-ошкор маълум бўладими?
Ижтимоий тармоқларда қўлларида кесак кўтарган бошқа олти кишининг сурати ҳам тарқалганди. Бу воқеа Бекобод туманида юз бергани, суратдаги шахслар яхши тайёрланмаган майдонга буғдой уруғини қадашга рухсат бергани учун шу ишга мажбур қилингани маълум бўлди.

Kun.uzнинг хабар беришича, улар (ўнгдан чапга қараб) Бекобод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Фарҳод Ҳотамов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлими раиси Улуғбек Худойбердиев, Тошкент вилояти сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Қурбонов, Бекобод туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қосим Бозорбоев, Бекобод тумани Ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи Абдулла Умаров ҳамда Бекобод туман Сув хўжалиги бўлими бошлиғи Иброҳим Бердиқуловдир.

Манба мухбири кесак кўтарган олти кишилардан бири билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Бироқ, у ҳам воқеа тафсилотларини тўлиқ айтиб беришдан ўзини тийиб турди.

«Мен воқеа жойига сал кеч қолиб келдим. Улар кесакни нега кўтариб олганига тушунмай, қаторга қўшилдим. Мен ҳам кесакни қўлга олдим», дейди у. Суҳбатдошнинг таъкидлашича, «гап эшитиб қолишдан қўрқиб» у ҳам кесакни кўтараверган. Оққўрғон туманида сувга тушган олти кишидан бири ҳам деярли шу мазмундаги изоҳни берганди. Шунга қарамай, воқеа тафсилотлари билан таниш бўлган ҳокимият вакилига кўра, бу «яхши тайёрланмаган майдонга буғдой уруғини қадалиши»га йўл қўйган масъуллар учун тайинланган жазо бўлади.
Маълум бўлишича, Ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи Абдулла Умаров ушбу воқеадан сўнг ўз ихтиёри билан ишдан бўшашга қарор қилган. Умаров тўсатдан бундай қарорга келганига нима сабаб бўлган? Буни аниқлаш учун Абдулла Умаров билан боғланишга қилинган ҳар қандай ҳаракат бесамар якунланди.

Шунингдек, воқеадан сўнг яна бир амалдор ишдан бўшаган. Бу - Бекобод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Фарҳод Ҳотамов.
Маълум бўлишича Ҳотамов кесак кўтарган ғалла даласидан уйга қайтмаган. Унинг турмуш ўртоғи айтишича, орадан икки кун ўтиб туман прокуратурасидан эрининг дараги чиққан.

«Туман прокуратурасидан қўнғироқ бўлиб, эримнинг иссиқ кийимларини келтиришимизни сўрашди. Шундан сўнг, биз унинг қаерда эканидан хабар топдик. Иссиқ уст-бош бераётганимда эримнинг эгнидаги костюм тупроқ аралаш кир бўлиб қолганидан шубҳаландим. Кейинроқ, интернетда тарқаган сурат орқали аслида нима бўлганини билиб олдим», дейди у.

Айни пайтда Фарҳод Ҳотамовга нисбатан ЖК 167-моддаси 3 қисми, 205- ва 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, тергов даврида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Бекобод туман прокурори ўринбосарининг «Kun.uz»га маълум қилишича, Ҳотамовга нисбатан юритилаётган жиноят иши ва «кесак кўтариш» ўртасида алоқадорлик йўқ.

«Ушбу иш Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Қолаверса, тергов сирига оид маълумотларни ошкор эта олмайман», дейди прокурор ўринбосари.

Кесак кўтарган бошқа раҳбарлар бамисоли қумга сингган томчидек йўқолган, уларни на иш жойидан, на уйидан топиш мумкин. Масалан, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлими раиси Улуғбек Худойбердиев прокуратурада сўроқ қилинаётгани айтилса, бошқаси «муҳим топшириқ билан» иш жойини тарк этгани билдирилади.

Биз Бекободдаги воқеа тафсилотлари Оққўрғондаги иш каби очиқ-ошкор маълум бўлишига умид билдирамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Навбат кесак кўтарганларга. Воқеа тафсилотлари Оққўрғондаги иш каби очиқ-ошкор маълум бўладими?