Аввалроқ Самарқандда номаълум эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлашга ҳаракат қилгани ҳақида ёзган эдик. Ҳуқуқ тартибот органлари мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, шу йил 28 март куни Самарқанд шаҳар Б.Йўли кўчасида яшовчи 37 ёшли эркак ҳуқуқ тартибот органларига ариза билан мурожаат қилиб, 2005 йилда туғилган қизига номаълум эркак уятсиз ҳаракатлар қилганини маълум қилган. Фуқаро ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу аризадан келиб чиқиб ёши 40-45 ёшлар атрофидаги рус миллатига мансуб, бўйи тахминан, 165-170 см, эгнида қора рангли ўнг қўлида оқ ёзувли спорт кийими, юзида тиббий ниқоб бўлган эркак қидирилаётганини маълум қилди.
Айни вақтда суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани таъкидланди.