Боботоғда биолаборатория шароитида уруғ етиштирилаяпти

Боботоғда биолаборатория шароитида уруғ етиштирилаяпти
Президент қарори билан 2021–2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган. Унга кўра, белгиланган йилларда Боботоғ ҳудудида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 75 та лойиҳа амалга оширилиши, бу орқали 419 иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

Албатта, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун тоғ ҳудудида аллақачон ишлар бошлаб юборилган. Мазкур жараённи кузатиш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов ҳам ташриф буюрди.

Дастлаб, “Боботоғ” ўрмон хўжалиги биносида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ҳамда биолаборатория шароитида кўпайтирилаётган уруғ-селекция навлари билан қизиқди.

— Лабораторияда уч турдаги яратилган биомаҳсулотлар ёрдамида пистазорлардаги зараркунандаларга қарши қурашяпмиз, — дейди лаборант Сожида Намозова. — Бу саъй-ҳаракатимиз яхши самара бераяпти. Ҳатто, фермер хўжаликларига ҳам биомаҳсулотлардан фойдаланиб, ғалла ва пахтазорлардаги шира ва қуртни камайтирилишига эришаяпмиз.

Сўнгра “Боботоғ” ўрмон хўжалиги ҳудудида кўчатлар ўтказиш, писта-бодом кўчатларини кўпайтириш ишлари жараёни кўздан кечирилди. Бу ерларда етиштириш мумкин бўлган деҳқон хўжалиги маҳсулотлари, боғдорчилик ривожи ҳақида Узун туман Ҳокими ўринбосари А. Норқобилов батафсил маълумот бериб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
Кеча, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Боботоғда биолаборатория шароитида уруғ етиштирилаяпти