“Пахтакор” ва “Бунёдкор” фойда келтирмайдиган клублар бўлиб чиқди

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” фойда келтирмайдиган клублар бўлиб чиқди
Давлат активлари агентлиги давлат корхоналарининг молиявий ҳисоботини эълон қилди. Зарар кўрган корхоналар орасида пойтахтнинг иккита футбол клуби ҳам бор эди.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўтган йилги ҳисоботларга кўра зарар кўрган жамоалар деб топилди. “Бунёдкор” 2021 йилни 27 миллиард сўм зарар билан якунлади. “Пахтакор” 30,3 миллиард сўм молиявий зарар кўрди.

Қайд этиш керакки, “Пахтакор” 2020 йилда ҳам зарар кўрди. Ўшанда пойтахт жамоаси 82,7 миллиард сўм зарар кўрган. Бунгача клуб тўлиқ пойтахт ҳокимлиги тасарруфига ўтганди. 2021-йил охирида “Пахтакор” футболчилар, мураббийлар штаби ва менежерларнинг маоши учун йилига 50 миллиард сўм сарфлаётгани маълум бўлган эди. Жамоа SFI Management Group бошқарувидан кетгач, жамоанинг энг кўп маош олувчи легионери Эрен Дердиёк билан хайрлашди. Швейцариялик футболчининг маоши йилига 16 миллиард сўмни ташкил қилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азиз 9 май 2022 14:41
    Кримец 40 миллиард сўм мукофот олганди Пахтакорда, хозир Навбахорга ўтди, мукофотни шундан кам олмаса керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » “Пахтакор” ва “Бунёдкор” фойда келтирмайдиган клублар бўлиб чиқди