Ўзбекистонда футбол ўйинларини сотиб, уни тотализаторга айлантирган иккинчи шахс аниқланди

Ўзбекистонда футбол ўйинларини сотиб, уни тотализаторга айлантирган иккинчи шахс аниқланди
Шу мавсумнинг ўзида футболни тотализаторга айлантирган иккинчи шахс аниқланди. Бири 5 йилга, иккинчиси умрбодга футболдан четлаштирилди. Бу ҳақда Диёр Имомхўжаев маълум қилди. У мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилган.

"В СССР секса нет" деганларидек, Ўзбекистонда ҳам тотализатор йўқ. Аммо ундан мўмай пул ишлаб, эвазига футболни балчиққа ботираётган шахслар топилди, фактлари билан бор. Бунга калаванинг учи сифатида қараш тўғрироқ бўлса керак. Ушланганлардан бири тан олиб айтяптики, агар иш прокуратурага ошса, у ё ҳаммани сотиб беради ёки вазиятдан қуруқ чиқиб кетади. Ишонаманки, футболнинг қора оламида кайф қилиб юрганлар борки, иш босди-босди бўлиши учун керак бўлса бир неча миллион долларгача таклиф қилишади. Агарки 1 та ўйиннинг нархи 15-20 минг долларни ташкил қилаётган бўлса, 1 миллион улар учун ҳеч нарса эмас.

Мана шундай вақтда ЎФА учун тегишли органларнинг ёрдами жуда зарур. У ИИББ бўладими, прокуратура ёки ДХХ бўладими, хуллас, уларнинг кўмагига муҳтожмиз. Чунки ЎФА ўз ваколатига кирадиган ишларни қила олди, қолганини ЎФА айбдор деб топганлар “тилга кириб”, айтиб беришлари мумкин. Агар иш прокуратуранинг жиддий назоратига олинса ва охиригача борилса, футбол анча енгил нафас олиши катта эҳтимол. Бунда на номлар ва на пуллар роль ўйнаши керак, жинояти борми, у ким бўлишидан қатъий назар жавоб берсин!

Ўйлашимча, ўз вақтида Италия футболида рўй берган инқилоб вақти етиб келди. Темирни қизиғида босиш шарт. Юқоридаги сўзларни очиқ айтаётганимнинг сабаби ҳам аслида шу. Футболимиз ривожига бефарқ бўлмаган инсонлар бўлса, ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашишса керак. Бизда тотализатор расман йўқ бўлгани билан, факт шуки, уни ўйнашяпти. Бизнинг пуллар Россия, Қозоғистон, Украина томонларга шунчаки оқиб ётибди, футбол эса бунинг касофатига кирадиган жойига кириб кетган. Ишонаманки, янги авлод бу жиддий муаммога қарши кураша олади. Умид қиламанки, Купернинг галстуги ёки ҳамкасбининг юришларини мавзу қилиб олаётганлар ҳам ва ниҳоят жиддийроқ масалалар учун биргалашиб курашади. Бугун “қўлга тушган” битта лақманинг ортидан, унга шерик бўлган юзлаб одамлар юрак ҳовучлаб ўтирса-ю, шу сафар ҳам ҳамма бирдек курашмаса, бу футбол одам бўлмайди" - дейди ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Комилжон 11 июн 2019 11:43
    Хар нарсани исми булади,курук гапиргандан кура аник езса бумийдими?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Ўзбекистонда футбол ўйинларини сотиб, уни тотализаторга айлантирган иккинчи шахс аниқланди