Вадим Абрамов ПФЛнинг айрим талаблари одамнинг устидан кулиш билан баробар эканини айтди

Вадим Абрамов ПФЛнинг айрим талаблари одамнинг устидан кулиш билан баробар эканини айтди
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси доирасида "Бунёдкор" - "Насаф" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда жамоалар муроса йўлини танлади. Учрашувдан сўнг "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволига жавоб берди. Хусусан, ундан ўзбек футболида рўй берган катта ўзгаришларга муносабати сўралди.

- Аввало шуни айтишим керак, мен одамларга тош отадиган инсон эмасман. Хурсанд қилаётган жиҳати, футболимиз тепасига футболни тушунадиган одамлар келди ва улар билан футбол тилида гаплашиш осонроқ. Бунгача баъзи тушунарсиз ҳолатлар бўлиб келаётганди.

Масалан, мен ҳозир ПФЛ талаби билан галстук таққанман, ваҳоланки бундай иссиқда галстукнинг нима кераги бор? Бу одамнинг устидан кулиш билан баробар. Ҳатто мамлакатлар президентлари ҳам кўпинча турли саммитларга галстуксиз боришяпти. Мен тушунаман, агар бу баҳс Кубок финали бўлганида галстук бошқача кўринарди. Футбол - бу спорт, Чемпионлар лигаси баҳсларига қаранг, ҳамма мураббийлар мажбурий кийим кийяптими? Йўқ, албатта. Мураббий ўйинга ишлаш учун келади, чиройли кийиниб ўтириш учун эмас. Тушунганингиз учун раҳмат, - деди В. Абрамов матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Вадим Абрамов ПФЛнинг айрим талаблари одамнинг устидан кулиш билан баробар эканини айтди