"Локомотив" клубининг янги бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Самвел Бабаяннинг "танка"си ким, деган саволга мураббий қуйидагича жавоб берди.
- Мени яхши биладиган одамлар билишади. Ҳеч ким мендан ўзбек футболида ишлаш ҳуқуқини олиб қўя олмайди. 7 ёшимдан буён футбол ичидаман. Ўзбек футболи учун кўп нарса қилганман. Танки ёки бошқа нарсалар бўлмаган, бўлмайди ҳам. Фақат яратган мени жонимни олиши мумкин, - деди Бабаян.