Ҳалоллик, тотализатор, келишилган ўйинлар – Абдусалом Азизов ЎФА конференциясида сўзга чиқди

15-07-2019, 17:07
Спорт
Ҳалоллик, тотализатор, келишилган ўйинлар – Абдусалом Азизов ЎФА конференциясида сўзга чиқди
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги президенти Абдусалом Азизов ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан ЎФА конференциясида сўзга чиқди. Унинг сўзларини Tribuna.uz мухбири келтириб ўтади.

«Ассалому алайкум, ҳурматли конференция иштирокчилари, азиз меҳмонлар.

Аввало, катта ишонч билдириб, ЎФА президенти лавозимига сайлаганингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдираман.

Ўзбекистонда футбол – биринчи рақамли спорт тури. Бутун ўзбек халқи бу спорт турига ишқибозлик қилади, десам адашмаган бўламан. Шу сабабдан ҳам муҳтарам президентимиз жуда катта вазифаларни қўйганларки, футбол халқимизнинг, ёшларимизнинг кайфиятига таъсир қилди. Футболда ривожланиш бўлиши керак. Бу – одамлар ёқтирган ўйин, бу ўйинда ҳалоллик ва адолат бўлиши керак, деб жуда катта топшириқ қўйганлар. Умид қиламанки, биргаликда бу топшириқни бажарамиз.

Албатта, бу нафақат президентимизнинг топшириғи, балки кўп миллионлик футбол ишқибозларининг ҳам талабидир. Адолат, ҳалоллик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда футбол бўйича жуда кўп ишлар қилинди. Бир қатор муҳташам спорт иншоотлари, стадионлар барпо этилди, жамоаларга шароитлар яратилди, жамоаларга шароитлар яратилди. Лекин буларнинг барчасидан бугун айрим хатолар туфайли унумли фойдаланилмагани кўриниб турибди.

Ана шу хатоларни бартараф этиш, ўйинга ҳалолликни олиб кириш, тотализатор, келишилган ўйинлар каби тушунчаларни йўқотиш – бизнинг биринчи даражали вазифамиз бўлиши керак, мен президент сифатида шундай деб ҳисоблайман.

Энг муҳими, бундан буёғига Ижроқўм фақат спорт принципларига асосан иш олиб бориши керак. Ҳар доим спорт принциплари бўйича иш олиб борилса, ривожланиш ва албатта, унинг кетидан ғалабалар ҳам келади.

Ҳудудий футбол, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш ассоциациянинг биринчи даражали вазифаларидан бўлиши керак. Ёш истеъдодларга шароит яратиш, уларнинг йўқолиб кетмаслиги учун курашишимиз, уларни келгусида миллий терма жамоамиздан жой оладиган даражада тарбиялаш учун шароитлар яратиш ассоциациянинг биринчи даражали вазифаси деб биламан.

Шунингдек, ҳудудларда сарфланаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, биринчи навбатда ёш иқтидорли футболчиларга шароит яратиш, унинг негизида олимпия ва ёшлар жамоаларини ривожлантириш орқали миллий жамоани кучайтиришга, унга кадрлар захирасини яратиш ҳам асосий вазифалардан бўлиши керак.

Ўйлайманки, ҳали кўп учрашамиз ва биргаликда ишлаб, натижа учун ҳаракат қилишимиз керак. Футбол – ҳалоллик жойи бўлиши керак. Унутмаслигимиз керак, миллионлаб фуқароларимиз, аҳолимиз кайфияти шу ерда ўтирганлар, уларнинг ортидаги жамоалар, жамоалардаги ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ.

Биргаликда ишлаб, муҳтарам президентимиз, футбол ишқибозлари томонидан қўйилган барча талабларни бажаришга қўлдан келган барча ҳаракатларни қиламиз», – деди Азизов.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Бахтиёр 15 июл 2019 21:31
Туп теполмейдиган бойваччани болалари узбек футболига тушган курт. Энг ожиз томони мана шунда
Олимжон 16 июл 2019 11:49
Энди футболда бойваччаларни ўғиллари тўп тепишни билмайдиганлари билан хайрлашилади. Назорат қаттиқ бўлади.. Илтимослар ўтмайди...

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Видео: Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослади. Ҳомила тушгани айтилмоқда

Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослагани айтилмоқда. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди....
Кеча, 20:46

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 13360 нафарга етди. Янги...
Кеча, 17:37

«Барчаси оддий шамоллашдек бошланар экан» – «Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирусга чалинди

«Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар қилди. Маълум бўлишича, хонанда...
Кеча, 17:00
/ Муҳокамалар +3

Фото: Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди

Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди....
Кеча, 16:03
/ Муҳокамалар +1

Янгиланган валюталар курсида доллар яна ошди

МБ томонидан Янгиланган валюталар курси эълон қилинди. Унда доллар яна ошганини кўриш мумкин. Эртага, 14 июлдан кучга...
Кеча, 14:34