Ўзбекистонда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 2 киши жазоланди.
Маълум бўлишича 2019 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган “Оқ-тепа” ва “Ифтихор” клублари ўртасидаги учрашув келишилган бўлиб чиққан. Унда "Оқтепа"нинг собиқ мураббийи Ярослав Крушельницкий ва ҳозирда "Қизилқум"да тўп тепаётган Нодир Камолов айбдорлар деб топилган. Шунга кўра собиқ мураббий 1 йилга, футболчи эса 6 ойга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилилган.